Фан-техника | 07:55 / 11.06.2020
4847
1 дақиқада ўқилади

Apple капиталлашуви 1,5 триллион доллардан ошган илк компанияга айланди

АҚШнинг Apple компанияси бозор қиймати 10 июнда 1,53 трлн долларга етди. 

Компания шу тариқа капиталлашуви 1,5 трлн доллардан ошган АҚШнинг биринчи компаниясига айланди, деб хабар берди MacRumors нашри.

Компаниянинг бир дона акцияси 2 фоизга ошиб, рекорд қийматга – 352,05 долларга етган. 

Айни вақтда бозорда компаниянинг 4,3 млрд акцияси мавжуд.

Компания акцияларининг умумий ҳажми охирги йилларда камаймоқда, чунки компания уларни фаол равишда қайта сотиб олмоқда. Бу бозорда қолаётган акциялар ошишига олиб келади. 

Мавзуга оид