Жаҳон | 00:32 / 11.06.2020
8771
1 дақиқада ўқилади

Италияда коронавирусдан вафот этганларнинг яқинлари давлат устидан шикоят қилди

Италияда коронавирусдан вафот этганларнинг яқинлари ҳукуматни вирусга қарши кеч жавоб берганликда ва тиббиёт учун бюджет харажатларини кесиб ташлашда айбламоқда.

Фото: EPA/UPG

Шу муносабат билан прокуратурага Италиянинг коронавирусдан энг кўп жабр кўрган Бергамо шаҳри аҳолисидан давлат устидан 50 та шикоят тушган. 
 
Коронавирус қурбонлари яқинлари ҳукуматни пандемияга қарши курашда етарлича ҳаракатлар амалга оширмаганликда айблашмоқда.

“Италияда биринчи марта коронавирусдан вафот этганларнинг 50 нафар яқини прокуратурага давлат устидан шикоят қилди”, дейилган хабарда.
 
Таъкидланишича, маҳаллий прокурорлар айни вақтда мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқирозни тергов қилишмоқда. 

Италияда айни вақтга келиб коронавирусга чалинганлар сони 235 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, улардан 34114 нафари вафот этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид