Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир атлетика Олимпиада дастуридан чиқарилиши мумкин
Халқаро Олимпия қўмитаси оғир атлетика Олимпиада дастуридан чиқарилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. ХОҚ президенти Томас Бах Халқаро оғир атлетика федерациясидаги (IWF) коррупция бўйича ҳисоботдан карахтга тушганини айтган.
“Мен оғир атлетика, Тамаш Аян [IWF’нинг собиқ президенти] бўйича ҳисоботдан карахтга тушдим. Уларга бу бўйича ёрдам бермоқчимиз. Биз ўз ортимиздан қатъий чоралар кўриш ҳуқуқини сақлаб қоламиз. Ҳаттоки оғир атлетика Ўйинлар дастуридан чиқарилиши мумкин”, деб айтган Бах.
Аввалроқ канадалик ҳуқуқшунос Ричард Макларен IWF’даги вазиятга бағишланган ҳисоботни тақдим қилган. Унинг жамоаси федерация фаолиятида Тамаш Аян бошчилигида йўл қўйилган кўплаб қонунбузарликларни аниқлаган. Бундай қонунбузарликлар орасида маблағларнинг ўғирланиши, допинг ҳолатларининг яширилиши, сайловларда овозларнинг сотиб олиниши кабилар бор.
81 ёшли Тамаш Аян IWF’га 2000 йилдан 2020 йилгача раҳбарлик қилиб келган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:48 / 31.01.2025
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024