Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади
Тошкент вилоятининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши мумкин.
"Тошкент ҲЭТК" АЖ хабар беришича:
2020 йил 11 июнь куни соат 09:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида Бўстонлиқ тумани "Бурчмулло" МФЙ ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи Т-2 подстанция "Бурчмулла" 6 кв ҳаво тармоғида;
Бўка тумани "Даштобод", "Муротали", "Ибрат", "Қора қўйли", "Тараққиёт", "Ҳақберди", "Ҳайитобод" МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи "Л-Қурусой" ХЛ-35кВ ҳаво тармоғида;
2020 йил 11 июнь куни соат 08:00 дан 17:00 гача Паркент тумани "Хисорак" ва "Чанги" МФЙларига электр энергиясини етказиб берувчи 6 кВ "Қуёшли" подстанцияси Т-2ларда жорий таъмирлаш ва бошқа зарур техник ишлар олиб борилиши сабабли шу ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилиш юзага келади.
“Юзага келадиган ноқулайликлар учун Бўстонлиқ, Бўка, Паркент туманлари аҳолисидан узр сўраймиз”, - дейилади маълумотда.