Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Saudi Aramco корхоналарига Эрон қуроли билан ҳужум қилинган
БМТ Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компаниясига тегишли нефть объектлари ва Абҳа аэропортига Эронда ишлаб чиқарилган қурол билан ҳужум қилингани ҳақидаги хулосага келди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Хавфсизлик кенгашига тайёрлаган маърузасида айтилган.
“Котибиятнинг баҳолашича, 4 та ҳужумда қўлланган қанотли ракеталар ва уларнинг қисмлари Эронда ишлаб чиқарилган”, дейилган ҳужжатда. Ушбу хулосага БМТ ихтиёрида бўлган қуроллар бўлаклари таҳлили асосида келинган. Ҳужжатда 2019 йил май ойида Афифдаги корхоналарга қарши содир этилган ҳужумлар ва июнь ҳамда август ойларида Абҳа аэропортининг ўққа тутилиши кўриб чиқилган.
2019 йил сентябрда Абқайқ ва Ҳурайсдаги объектларга ҳужумларда қўлланган дронлар ҳам Эрон билан боғлиқ. Ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни яманлик ҳусийлар ўз зиммаларига олган. Ҳужумлар давомида етказилган талафотлар оқибатида Саудия Арабистонида нефть қазиб олиш ҳажми кунига 5,7 млн баррелга қисқарган. АҚШ ушбу ҳужумларда Эронни айблаб, Теҳронга қарши санкциялар киритганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025