Жаҳон | 22:33 / 12.06.2020
3478
1 дақиқада ўқилади

Британияда инқирозни енгиш учун бойларга солинадиган солиқ қийматини ошириш режалаштирилмоқда 

Британия молия вазирлиги йирик хусусий банклар ва компаниялар билан бирга коронавирус олиб келган молиявий инқирозга қарши кураш учун бой фуқароларга солинадиган солиқлар қийматини ошириш имкониятини муҳокама қилмоқда.  

Фото: Reuters

Вазирликда бой британияликларни коронавирусдан жабр кўрганларга моддий ёрдам давлат пакетларига маблағ ажратишга жалб қилиш лозим, деб ҳисобланмоқда. Вазирлик шу тариқа барча захиралари коронавирусга қарши курашга сарфлаб бўлинган давлат ғазнасини тўлдиришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва коронавирус билан боғлиқ харажатлар Британияга 133 млрд фунт стерлингга (169 млрд доллар) тушади. Мамлакатнинг энг бой одамлари эса эпидемия вақтида янада бойидилар, шу сабабли “улар тавофутни камайтириш учун кўпроқ тўлашлари лозим”. 

Баъзи иқтисодчиларнинг тахминича, ҳукумат бадавлат фуқароларнинг жамғарган пуллари, капиталлари ўсиши, қўшилган қиймат солиғи ва мулкига солиқлар қийматини ошириши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид