Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google АҚШ ва Канададаги тураржойлар ва кредитлаш рекламасига талабни кучайтирмоқда
Google корпорацияси йил охирига қадар фойдаланувчиларнинг алоҳида гуруҳига уларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандларга эга эканлиги, оилавий аҳволи ва почта индексига кўра, маълум бир рекламаларни таргетлашни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди.
Бу ҳақда Google’нинг вице-президентларидан бири Скотт Спенсернинг корпорация расмий сайтида жойлаштирилган баёнотида айтилмоқда.
«Google’да реклама жойлаштириш қоидалари фойдаланувчилар, рекламачилар ва ноширларни дискриминация каби ноқонуний ҳаракатдан ҳимоялаш учун ишлаб чиқилади», — деган Спенсер.
У корпорация 10 йилдан буён реклама агентликларига ўз маҳсулотларини ирқий, диний мансублик, эътиқоди ва жисмоний нуқсонларига кўра жойлаштиришни тақиқлаб келишини эслатган. Google энди шу рўйхатни янада кенгайтирган. «Янги сиёсат иш билан таъминлаш, тураржой ва кредитлашни реклама қилувчилар фойдаланувчиларнинг жинсий мансублиги, ёши, фарзандлари бор-йўқлиги, фуқаролик ҳолати ва почта индексига қараб таргетлаш (мўлжаллаш) ни тақиқлайди», — дея ахборот берган корпорация вице-президенти.
Унинг сўзларига кўра, қарор АҚШ ва Канада ҳудудида 2020 йилнинг сўнгига қадар амалда бўлади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025