Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: «Ростов»нинг 19 июндаги ўйинига мухлислар киритилади
19 июнь куни коронавирус сабаб тўхтатилган Россия чемпионати тикланади. Турнинг иккинчи ўйинида «Ростов» жануб дербиси доирасида «Сочи» клуби меҳмони бўлади.
РПЛ 23-тури доирасидаги «Сочи» – «Ростов» ўйинига мухлислар киритилади. Бу ҳақда «Сочи» клубининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинган. Эълонда айтилишича, ўйинга стадион сиғимининг 10 фоизи миқдорида томошабин киритилади. Чипталар қандай тартибда сотилиши ҳақида маълумот берилмаган. Катта эҳтимол билан ўйинга фақат «Сочи» мухлисларининг киришига рухсат берилади.

Маълумот учун, «Сочи» клуби 2014 йилги Олимпиада ўйинлари муносабати билан очилган «Фишт» стадионида уй ўйинларини ўтказади. Арена 44 мингдан кўпроқ мухлисни ўз бағрига сиғдиради.
23-тур олдидан «Ростов» 38 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Сочи» эса 24 очко тўплаб 12-поғонага жойлашган.
Мавзуга оид
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025
Элдор Шомуродов – яна бир бор «Рома»да ойнинг энг яхши футболчисига айланди
11:37 / 28.04.2025
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
09:50 / 20.04.2025