Ўзбекистон | 12:21 / 13.06.2020
9863
1 дақиқада ўқилади

Алишер Курманов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси этиб тайинланди

2020 йил 13 июнь куни Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил 13 июнь куни Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алишер Курманов Тошкентдан Киев шаҳрига жўнаб кетди.

А. Курманов аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид