Спорт | 23:30 / 13.06.2020
4571
1 дақиқада ўқилади

Кавани ва Тиаго Силва «ПСЖ»ни тарк этишади

«Пари Сен-Жермен» спорт директори Леонардо ҳимоячи Тиаго Силва ва ҳужумчи Эдинсон Кавани билан янги шартнома имзоланмаслигини маълум қилди.

«Кавани ва Силва мавсум охирида «ПСЖ»ни тарк этишади. Уларнинг кетиши аниқ», — деб Леонардо сўзларини келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

Бу мавсумда Кавани «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг хизматига «Интер» ва «Атлетико» қизиқиш билдирмоқда.

Тиаго Силва бу мавсумда 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Аввалроқ унинг «Милан»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳар иккала футболчининг шартномаси муддати 2020 йил 30 июнь куни якунига етади.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид