Жаҳон | 08:20 / 14.06.2020
61832
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Атланта шаҳрида полициянинг навбатдаги қурбони сабабли тартибсизликлар бошланди

АҚШнинг Атланта штатида (Жоржия штати) 27 ёшли қора танли эркак полициянинг қаттиққўл ҳаракатлари сабабли ҳалок бўлди. Шундан кейин шаҳарда полиция тизимига қарши норозиликлар бошланган.

Фото: EPA

Намойишчилар шаҳар полицияси бошлиғининг истеъфосини талаб қилишган. 

Маълум қилинишича, қора танли Рэйшард Брукс маҳаллий қаҳвахона ёнида ўз машинасида ухлаб қолган ва бошқа транспорт воситалари йўлини тўсиб қўйган. Воқеа жойига чақиртирилган полициячилар Бруксни мастликка текширишаётганда у полициячиларнинг биридан электрошокерни тортиб олиб, қочмоқчи бўлган. Бруксни ушлаш вақтида унга ўқ узилган. Шундан кейин афроамерикалик жароҳат олиб, шифохонада жарроҳлик операциясидан кейин вафот этган.

Атланта полицияси бошлиғи Эрика Шилдс воқеадан кейин истеъфога чиқди. 

“Мен бу қуролнинг оқилона қўлланиши бўлган, деб ишонмайман ва шу сабабли зобитни дарҳол истеъфога чиқишга чақирдим”, деб айтган Атланта мэри Кейша Лэнс Боттомс. Унинг таъкидлашича, Шилдс ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан. Мэр ушбу воқеанинг ва полиция томонидан куч қўлланган бошқа ҳолатларнинг батафсил терговини ўтказишга чақирган.

Айни вақтда воқеа тергови бошланган.

Ушбу ҳодиса 20 кун ичида АҚШда полиция ҳаракатидан афроамерикалик ҳалок бўлиши билан кечаётган иккинчи ҳодисадир. 25 май куни Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши вақтида ҳалок бўлганди. Ушбу ҳодисадан кейин АҚШда полиция зўравонлигига қарши норозилик намойишлари бошланиб кетганди.  

Мавзуга оид