Жаҳон | 09:36 / 14.06.2020
5290
1 дақиқада ўқилади

Исроил президенти ва бош вазири офислари ходимларида коронавирус аниқланди

Исроил президенти Реувен Ривлин қароргоҳи ходимида ва бош вазир Биньямин Нетаньяху офисининг 3 нафар қўриқчисида коронавирусга тестлар мусбат чиқди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди. 

Фото: ТАСС

“Бош вазир карантинга кетиши шартмас, чунки қўриқчилар у билан бирга бўлишмаган”, деб айтилган Нетаньяху девонхонасида ва бош вазирнинг ўзи вирусга чалинмагани таъкидлаб ўтилган

Бу орада 80 ёшли президент Ривлин қароргоҳида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгандан кейин соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар билан президентнинг ўзи ва бошқа ходимларнинг изоляцияси бўйича маслаҳатлашилмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Исроилда айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони 19 мингдан ошиб кетди, ундан вафот этганлар сони 300 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги кунда мамлакатда 177 та касалланиш ҳолати қайд қилинган.

Март охирида Нетаньяху маслаҳатчиларидан бирида коронавирус аниқлангандан кейин карантинга кетганди. 

Мавзуга оид