Ўзбекистон | 23:47 / 15.06.2020
104404
3 дақиқада ўқилади

Бугун 3 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди

15 июнь куни Ўзбекистонда 183та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 5263 ҳолат) ва 76 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 4019 беморга жавоб берилган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1225 нафар бемор даволанмоқда.

Бугун 7 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Наманган, Навоий ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Бугунги 183 ҳолатдан 144таси карантин муассасаларида, 29таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 10 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Аҳоли орасида (+29)
Аҳоли орасида энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилди - 25 киши.

Вирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин келган Самарқандда яна аҳоли орасида вирус аниқлана бошлади - 3та ҳолат. 

Шунингдек, Хоразм ҳам аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланаётган ҳудудлар қаторига қўшилди - 1 кишида вирус чиққан.

Карантин (+144)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 91 ҳолат аниқланди.

Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган 26 кишида вирус чиққан.

Хоразм вилоятида карантиндагилардан 9 нафарида вирус аниқланган. Вилоятда беморлар сони ўсиб бормоқда - шу вақтгача 257 кишида касаллик аниқланган, 233 киши тузалиб чиққан, 24 киши даволанишда.

Бухоро вилоятида яна 7 киши мулоқот орқали вирус юқтириб олган.

Шунингдек, Навоий ва Наманганда 5 нафардан, Тошкент вилоятида 1 нафар киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганидан кейин карантинга олингач, вирусдан зарарлангани маълум бўлган.

Ҳайдовчилар (+10)
Вирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларининг барчасига Тошкент вилояти ҳудудида ташхис қўйилган.

Тузалганлар (+76)
Бугун 76 нафар фуқаро соғайди. Шундан 33 нафари Навоий вилоятидаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги, 2 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди. 

Касаллик қайд этилган жами 5263 нафар бемордан 4019 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1225 нафар бемордан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 27 379 нафар, стационар карантинда эса 20 963 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид