Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент автовокзали ўз иш фаолиятини қайта тиклади
Ҳозирча автобуслар фақат «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудларга қатнайди.
2019 йил 10 май куни президент Шавкат Мирзиёев янгидан очилган «Тошкент» автовокзалида амалга оширилган ишлар билан танишган, маҳаллий ва халқаро йўналишларда бир вақтнинг ўзида 2 мингдан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд автовокзалда қатновларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, нархларни арзон қилиш, ҳайдовчи ва вокзал хизматчилари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берганди.
Тошкент автовокзали тез орада эътиборга тушди ва йўловчилар бу маскан хизматидан фойдалана бошлади.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, карантин туфайли тўхтаб қолган автобуслар ҳаракати 15 июндан «сариқ» ва «яшил» тоифага кирувчи ҳудудлар ўртасида қайта тикланмоқда. Шу муносабат билан фаолиятини вақтинча тўхтатган «Тошкент» автовокзали ҳам қайта иш бошлади.
Мавзуга оид
08:38 / 17.03.2023
Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этиляпти
20:45 / 13.01.2023
Халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинча тўхтатилди
13:06 / 25.02.2021
«Тошкент» автовокзалида ноқулай об-ҳаво туфайли бекор қилинган барча рейслар қайта йўлга қўйилди
20:25 / 20.01.2021