Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиққа олиб борувчи йўлда дам олиш кунлари фоторадарлар орқали 2 218та қоидабузарлик аниқланди
Ушбу аниқланган қоидабузарликларни содир этган фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда жарималар белгиланди.
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига мувофиқ карантин қоидалари юмшатилганлиги ва ички туризмга рухсат берилганлиги сабабли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида ташриф буюрувчилар сони анча кўпайган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобил йўлида дам олиш кунлари автомобиллар оқими кескин ошди. Ушбу автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда айнан йўл транспорт ҳодисалари кўп содир бўладиган жойларда ишлатилди.
Дам олиш кунлари мобайнида ушбу фоторадарлар орқали 2 218та тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланган. Ушбу аниқланган қоидабузарликларни содир этган фуқароларга нисбатан қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда жарималар белгиланиб, чиқарилган қарорлар “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига етказилган.
Билдирилишича, фоторадарлардан фойдаланишдан кўзланган асосий мақсад автомобиль йўлларида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳисобланади. 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлида ўтган 2019 йилнинг 1 июнидан 15 июнига қадар 3та ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида радарлардан самарали фойдаланиш натижасида ҳеч қандай йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилмади.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024