Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳукумати 60 йилдан бери мавжуд дорини коронавирусни даволашда қўллаш учун маъқуллади
Британия ҳукумати дексаметазон дори воситасини коронавирусни даволашда қўллаш учун маъқуллади. Лондонда таъкидланишича, ушбу дори воситаси дунёда коронавирусдан биринчи дори ҳисобланади.
“Ҳукумат бугунги кундан [16 июндан] соғлиқни сақлаш миллий хизматига дунёда коронавирусдан биринчи дорини қўллашга рухсат берди. Ушбу дорининг ҳукумат томонидан молиялаштирилган синовлари у кислород билан даволаниш талаб этилган беморлар орасида ўлим хавфини сезиларли камайтиришини намойиш қилди. Ҳукумат ушбу дорини қўллаш имкони соғлиқни сақлаш миллий хизматининг барча муассасаларида ва бутун Британияда мавжуд бўлиши учун барча ишни қилмоқда”, дейилган Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Яллиғланишга қарши дори воситаси ҳисобланган дексаметазон 60 йилдан кўпроқ вақтдан бери маълум ва Оксфордда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, у ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларига уланган беморлар ўлими хавфини 35 фоизга, килород билан даволашда бўлган беморлар ўлими хавфини эса 20 фоизга камайтиради. Синовлар вақтида ушбу дорини 2104 бемор 10 кун давомида 6 мг.дан қабул қилган.
Британия бош вазири Борис Жонсон 16 июндаги брифингда дексаметазон билан ўтказилган тадқиқот натижаларини “айни вақтда коронавирусга қарши энг йирик илгарилаш” деб атаган.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025