Жаҳон | 17:33 / 17.06.2020
27090
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида ким ғолиб бўлгани маълум қилинди

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 2017 йилда бошланган. 2020 йилда икки мамлакат ўзаро чеклов чораларини юмшатишга келишиб олганди, аммо май ойида АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг 33та ташкилотини қора рўйхатга киритди.

Фото: DPA

Давомий савдо уруши оқибатида дунёнинг икки йирик иқтисодиётининг рақобатбардошлиги пасайди, дейилади Халқаро бошқарув тараққиёти институти (IMD) тадқиқотида.

Рақобатбардошлик рейтингида АҚШ етти поғона пасайиб, ўнинчи ўринга, Хитой эса олти поғона қуйилаб, 20-ўринга тушиб қолди. 

Натижада икки давлатнинг қарама-қаршилиги сабабли рейтингда улардан юқорига чиқиб олган мамлакатлар савдо уруши ғолибларига айланди. Сингапур, Дания ва Швейцария ўз ўринларини яхшилаб, рўйхатда етакчи бўлиб олди. Савдо уруши Хитой ва АҚШ иқтисодиётига зарар етказди, дейилади тадқиқотда.

IMD рейтинги дунёнинг 63 мамлакатини юзлаб омилларга кўра баҳолайди.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 2017 йилда бошланган. 2020 йилда икки мамлакат ўзаро чеклов чораларини юмшатишга келишиб олганди, аммо май ойида АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг 33та ташкилотини қора рўйхатга киритди.

Июнь ойи бошида Хитой маҳаллий компаниялардан АҚШдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатишни талаб қилди. 

Мавзуга оид