Гилос экспорти 2 баробарга ошди - Статқўм
2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра 48 миллион АҚШ долларига тенг бўлган жами 23,5 минг тонна гилос меваси 11та хорижий мамлакат бозорларида сотилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 12,4 минг тонна, Россия 6,7 минг тонна, Қирғизистон Республикаси 4,1 минг тонна билан юқори улушга эга бўлди.
Билдирилишича, бу йил ўзбек гилоси Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Корея Республикасида 51,8 тонна маҳсулот 206,8 минг АҚШ долларига сотилган.
2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотининг давлатлар кесими бўйича маълумот
Қайд этилишича, гилос экспорти ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2 баробарга ошган. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, гилос сотувидан мамлакатга қарийб 48 миллион АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024