Жаҳон | 22:36 / 17.06.2020
6375
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ҳам Covid-19’ни даволаш учун дексаметазон дорисидан фойдаланишни  маъқуллади

Сешанба куни Буюк Британияда COVID-19дан даволаш учун дексаметазондан фойдаланиш маъқулланди ва бу коронавирусга қарши дунёдаги биринчи дори эканлиги таъкидланди.

Фото: РИА Новости

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га чалинган беморларни даволаш учун дексаметазон дорисидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда Саудия ахборот агентлиги хабар берди.

Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Оксфорд университетининг шамоллашга қарши мўлжалланган дексаметазон дориси коронавирус инфекциясининг оғир ҳолатларини даволашда ёрдам бериши борасидаги тадқиқоти натижаларини олқишлаганди.  

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, дексаметазон ўпкани сунъий нафас олдириш қурилмасига уланган беморларнинг ўлим кўрсаткичини 35, кислородли даволанишдаги беморларнинг ўлимини эса 20 фоизга камайтиради.  

Сешанба куни Буюк Британияда COVID-19дан даволаш учун дексаметазондан фойдаланиш маъқулланди ва бу коронавирусга қарши дунёдаги биринчи дори эканлиги таъкидланди.

Саудия Арабистони араб мамлакатлари орасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони бўйича биринчи ўринда турибди. Қиролликда 141 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид