Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон 1 июлдан Ўзбекистон билан авиақатновларни тиклайди
Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида март ойидан халқаро авиақатновларни тўхтатганди.
Тожикистон 1 июлдан халқаро йўналишлар – Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан авиақатновларни тиклайди. Мамлакат эпидемияга қарши курашиш штаби ана шундай қарор қабул қилди, деб ёзмоқда asiaplustj.info.
Ушбу мамлакатларга парвоз қиладиган йўловчилар саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари лозим, деб хабар бермоқда "Ховар" ахборот агентлиги.
«Тожикистон Республикаси фуқаро авиацияси агентлигига Россия, Туркия ва Хитойга парвозларни ташкил этиш масаласини ўрганиш ва республика штабига таклиф тақдим этиш топширилди», - дейилади хабарда.
Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида март ойидан халқаро авиақатновларни тўхтатганди.
Аввалроқ Ўзбекистон 15 июндан халқаро авиақатновларни қисман тиклаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025