Жаҳон | 18:37 / 17.06.2020
1967
1 дақиқада ўқилади

Украинада коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсиши сабабли карантин 31 июлгача узайтирилди

Мамлакатда ўтган суткада 758та коронавирус юқтириш ва 31та ўлим ҳолати қайд этилган. 

Фото: РИА Новости

Украина ҳукумати коронавирус сабабли киритилган карантин чораларини 31 июлгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигаль маълум қилди.

"4853 – охирги ҳафтада шунча фуқаро касалликка чалинган. Бу рекорд. Карантин юмшатилишини кўпчилик у бекор бўлди деб қабул қилди. Карантин бекор қилинмади. Адаптив карантин муддатини 31 июлгача узайтирдик", - деди у. 

Шмигаль аҳолини бўшашмасликка, эпидемияга қарши чораларга амал қилишга чақирди.

Чоршанба куни Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ўтган суткада коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари ошганлигини, мос равишда 758та ва 31та ҳолат қайд этилганини хабар қилди. Пандемия бошланганидан буён Украинада 33 234та  коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, 943 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид