Фан-техника | 23:19 / 18.06.2020
9390
1 дақиқада ўқилади

AirPods қулоқчини фойдаланувчининг қулоғида пақиллаб кетди

Хитойлик йигит телефон орқали суҳбатлашаётганда AirPods қулоқчини унинг қулоғида пақиллаб кетган. Apple компанияси жабрланувчига компенсация тўлашга ваъда берган. 

Фото: pixabay.com

GizmoChina порталининг хабар беришича, воқеа Чжэнчжоуда яшовчи 23 ёшли йигит билан 19 май куни юз берган. Бироқ бу ҳақида эндигина маълум қилинган. 

Жабрланувчининг таъкидлашича, у телефонда гаплашаётганида ўнг қулоғидаги қулоқчин пақиллаб кетган. Йигит яллиғланишга қарши дори воситалари ёрдамида даволанган. Шифокорлар унинг қулоғида қон кетиши изларини топишган. Воқеадан кейин йигит эшитишида муаммолар ҳис қилаётганидан арз қилган. 

Йигит қулоқчинни Apple’нинг ҳамкор дўконларидан бирида харид қилган. Қулоқчин Apple компанияси вакилларига унинг носозлиги сабабини аниқлаш учун жўнатилган.
 
Таъкидланишича, жабрланувчига маҳаллий қонунларга кўра компенсация тўланиши керак.

Мавзуга оид