Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг икки штатида коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Фото: AP Photo / David J. Phillip
Аризона штатида охирги 24 соат ичида 2519 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу штат учун рекорд ҳисобланади.
АҚШнинг Аризона ва Флорида штатларида коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди, деб маълум қилди штатлар ҳукуматлари.
Флорида соғлиқни сақлаш департаменти маълумотига кўра, штатда охирги суткада 3207 та ҳолат қайд этилган, бу сешанба куни қайд этилган рекорд кўрсаткичдан қарийб 500тага кўп демакдир. Штатда қайд этилган касалликка чалиниш ҳолатлари 85 мингдан ошган.
Аризона штатида охирги 24 соат ичида 2519 та касалланиш ҳолати қайд эилган. Бу штат учун рекорд ҳисобланади. Аризонада касалликка чалинганлар сони 43,4 мингдан ошган.
Охирги маълумотларга кўра, АҚШ бўйича коронавирус юқтирганлар сони 2 млн 247 мингга яқинлашган, 120,2 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади

21:38 / 27.05.2025