Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядаги гўшт комбинатларидан бирининг 650дан ортиқ ишчисида коронавирус аниқланди
Компания раҳбарияти ишчилар касалликни чекловлар олиб ташланганидан сўнг уйларига борганида юқтирган деб тахмин қилмоқда. Кушхонада ишлайдиганларнинг аксарияти Шарқий Европа мамлакатларидан.
Германия ғарбидаги Tönnies компанияси кушхонасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 600дан ортиқ ҳолат аниқланди. Реда-Виденбрюк шаҳрида жойлашган корхонанинг мингдан ортиқ ишчиси коронавирусга тест топширди. 17 июнь куни эрталаб дастлабки 590та тестдан 395таси мусбат чиқди. Кун давомида касалликка чалинганлар сони 657 нафарга етди.
Гютерсло округи раҳбари Свен-Георг Аденауэр қолган тестлар натижаси ҳам ана шундай чиқишини тахмин қилмоқда. Tönnies компаниясининг касаллик аниқланган барча ишчилари икки ҳафталик карантинга жўнатилди, уларнинг аксарияти касаллик симптомлари бўлмаган. Корхона икки ҳафтага фаолиятини тўхтатди.
Касаллик янада тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Гютерсло округи ҳукумати 15 июндан очилган барча мактаб ва боғчаларни 26 июнгача яна ёпишга қарор қилди.
Компания раҳбарияти ишчилар касалликни чекловлар олиб ташланганидан сўнг уйларига борганида юқтирган деб тахмин қилмоқда. Кушхонада ишлайдиганларнинг аксарияти Шарқий Европа мамлакатларидан. Маълум қилинишича, компания 10 майдан 18 майгача 6400 ходимдан тест олган, уларнинг бирортасида касаллик аниқланмаган.
Германия гўштни қайта ишлаш саноатида 200 мингга яқин киши ишлайди. Уларнинг кўпчилиги Шарқий Европа мамлакатларидан бўлиб, умумий ётоқхоналарда яшайди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025