Жаҳон | 15:20 / 18.06.2020
13572
2 дақиқада ўқилади

Лукашенконинг президентлик сайловидаги рақиби ғойиб бўлгани хабар қилинди

Аввалроқ тадбиркор Наталья Кисель Беларусь президенти сайловидан номзодини олиб ташлашга қарор қилганди.

Виктор Бабарико / Фото: ТАСС

Александр Лукашенконинг президентлик сайловидаги рақиби Виктор Бабарико эрталабдан бери алоқага чиқмаяпти, деб хабар қилди унинг штаби.

Бабарико сайловолди штабига бошчилик қилаётган ўғли Эдуард билан тўпланган имзоларнинг навбатдаги қисмини топширгани кетган. Шундан кейин улар алоқага чиқмаган.

Штабнинг маълум қилишича, Бабарико 425 мингта имзо тўплашга муваффақ бўлган. Аввалроқ унинг сайлов жамғармаси ҳисоб рақами ёпиб қўйилгани маълум бўлганди.

Беларусь телеянгиликлар агентлигининг Telegram-канали Бабарико ва ўғли давлат назорати қўмитасининг молиявий суриштирув департаментига олиб кетилгани тўғрисида хабар қилган.

Бабарико илгари Белгазпромбанкни бошқарган. У лавозимини тарк этиб, президентлик сайловида иштирок этишини эълон қилганидан сўнг орадан бир ой ўтгач, банкда тинтувлар ўтказилди ва бир нечта ҳисбга олишлар амалга оширилди.

Аввалроқ мухолифатчи блогер Сергей Тихановскийнинг рафиқаси Светлана Беларусь президентлигига номзодини рўйхатдан ўтказиш учун ариза беришдан воз кечишга тайёрлигини айтганди.

Ундан ташқари, тадбиркор Наталья Кисель Беларусь президенти сайловидан номзодини олиб ташлашга қарор қилганди.

Мавзуга оид