Фан-техника | 18:00 / 18.06.2020
28071
4 дақиқада ўқилади

ОАВларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган “Uzcard” терминалларини ўчириш тўғрисидаги маълумотларга жавоб 

Фото: Uzcard

Сўнгги вақтларда ОАВлар савдо терминалларининг ўчирилиши ҳақида фаол фикр билдирмоқдалар. Кўпчиликни бир савол қизиқтирмоқда, бу нима билан боғлиқ?! “Uzcard” нима сабабдан терминаллар ўчирилиш ҳолатлари содир бўлаётганлигини изоҳламоқчи: 

Биринчидан, ҳозирда PCI DSS талабларига жавоб бермайдиган эски, фойдаланишга яроқсиз терминаллар ўчирилмоқда. Ушбу Стандарт тўлов карта эгалари маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган 12 батафсил талаблар тўпламидан иборат. Стандарт Visa, MasterCard, American Express, JCB ва Discover халқаро тўлов тизимлари томонидан ташкил этилган Тўлов карталари саноати хавфсизлиги стандартлари кенгаши (Payment Card Industry Security Standards Council, PCI SSC) томонидан ишлаб чиқилган. 

Турли хил молиявий воситаларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқ мураккаб механизм бўлган банк тузилиши, ҳар доим тўловларни ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун фақат энг ишончли ускуналарга муҳтож. Ускуналар эскириб қолиши туфайли уларни таъмирлашда, бизнесни юритиш ва бошқаришда кўплаб қийинчиликлар юзага келади, бошқа ускуналар ва тизимларнинг дастурий таъминоти билан ўзаро боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. 

Шу сабабли, жорий йилнинг 1 июнь санасидан 15 июнь санасига қадар “Uzcard” томонидан тўхтатилган терминаллар қарийб 6-7 йил давомида ишлатилган, ваҳоланки савдо POS-терминалларининг хизмат муддати ўртача 5 йилни ташкил этади. Ушбу операцияни бажариш одатий жараён бўлиб, эскирган терминалларни ўчиришдан олдин, “Uzcard” дастурий таъминоти эскирган тижорат банкларини қайта-қайта ёзма равишда огоҳлантириб, барча халқаро талабларга жавоб берадиган янгисига алмаштиришни тавсия этади. Бундай терминаллар ўчирилади ва қайта дастурланади. 

Иккинчидан, терминал ускуналарининг ўзи ҳам PCI DSS реглaментига жавоб бериши керак. Банк ускуналарини фақатгина янги, замонавий ва қулай техник ечимлар билан ўз вақтида алмаштирган ҳолда, маънавий ва функционал эскириш муаммосини ҳал қилиш мумкин, акс ҳолда дастурий таъминотни янгилаб бўлмайди.

Ушбу ҳолатда ҳам, жараён одатдагидек амалга оширилади. Тижорат банкларига ускуналарни алмаштириш зарурияти тўғрисида олдиндан хабар берилади. Терминалларни алмаштириш барча банклар томонидан бепул амалга оширилади. Терминалларни қайта дастурлаш ва алмаштиришда юзага келадиган барча муаммолар юзасидан бизнес эгалари хизмат кўрсатувчи банкнинг энг яқин филиалига мурожаат қилишлари мумкин. 

Шуни таъкидлаш керакки, “Uzcard” савдо терминалларини сотиш билан шуғулланмайди, тижорат банклари барча зарур ускуналарни мустақил равишда сотиб оладилар. 

Учинчидан, янги дастурий таъминотга ўтиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 март санасидаги "Банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Қарорга биноан, Миллий тўлов оператори 2018 йил 1 июль санасига қадар мамлакатдаги тўлов тизимларини асосий халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро бирлаштиради, бу эса норезидент пластик карталарни мамлакатнинг барча тўлов терминаллари тармоғида қабул қилинишини таъминлайди. Янги дастур UnionPay International, MasterCard, VISA, НСПК “Мир” каби халқаро тўлов тизимларининг карта эгаларига Ўзбекистон Республикасидаги исталган савдо нуқталарида пластик карталардан эркин фойдаланиш, шунингдек, кобейджинг банк карталаридан фойдаланиш имконини беради. 

Огоҳ бўлинг, фақат ишончли манбаларни ўқинг.

Мавзуга оид