Ўзбекистон | 12:25 / 18.06.2020
4435
1 дақиқада ўқилади

«Тахиатош ИЭС»да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди

Ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Фото: minenergy.uz

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 17 июнь куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмасининг ишга тушириш жараёни амалга оширилди. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Ушбу йирик инвестицион лойиҳа президентнинг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиатош ИЭСда 230 – 280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Билдирилишича, лойиҳа Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда замонавий илғор технологиялар асосида қилинмоқда.

Мавзуга оид