Ўзбекистон | 15:10 / 18.06.2020
32196
1 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамасининг икки ходимида коронавирус аниқланди

18 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 2 нафар ходимида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: AFP

«Бугун айни пайтга қадар касаллик аниқланган 15 нафар бемордан 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида қайд этилган.

Жумладан, улар орасида Вазирлар Маҳкамасининг икки нафар ходимида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Ҳозирда пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Kun.uz кеча, 17 июнь куни ўз манбаларига таяниб Вазирлар Маҳкамаси департамент мудирига COVID-19 ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди.

Бир неча манба ҳукумат биноси қатъий карантинга олиниб, барча ходимлар коронавирусга тест топшираётганини билдирган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг икки мутахассисида коронавирус қайд этилди

«Коронавирус уларда клиник белгиларсиз кечган» – Вазирлар Маҳкамаси ходимларида вирус чиққани бўйича расмий хабар берилди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид