Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида Mercedes-Benz ва Nexia 3 тўқнашуви натижасида ёнғин содир бўлди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 08:50ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1984 й.т. А.Д. (эркак) Mercedes-Benz русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда у ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1992 й.т. Д.М. (эркак) бошқарувидаги Nexia 3 русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида Nexia 3 русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Натижада, Nexia 3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
16:51 / 24.04.2025
Тошкентда камера йўқ хонада болани урган боғча ходими ишдан олинди
11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади
15:58 / 18.04.2025