Ўзбекистон | 11:07 / 20.06.2020
5282
5 дақиқада ўқилади

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сақлаш ҳамда ташиш такомиллаштирилади

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган буюмлар ҳисобини юритиш, сақлаш ва ташиш такомиллаштирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган буюмлар, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металл бўлган парча (синиқ) ва чиқиндиларнинг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ташишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан тайёрланган буюмларни қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш ҳамда уларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларнинг муомалада бўлишида ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги Низом;

таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган парчалар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш, қабул қилиш - топшириш шартлари, шунингдек қайта ишлаш учун топширилган қимматбаҳо металларга ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан тайёрланган буюмларни қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш ҳамда уларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларнинг муомалада бўлишида ҳисобот юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган юридик шахсларга (корхоналар) нисбатан қўлланилади:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, илмий, тиббиёт, ҳарбий, ўқув ва ижтимоий-маданий мақсадларда қазиб олувчи, қайта ишловчи, ишлов берувчи, қўлловчи, фойдаланувчи, сотиб олувчи, гаровга қабул қилувчи, баҳолаш, сақлаш, кўрсатилган қимматликларни, турли предметлар ва уларни ташкил этувчиларни кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парча (синиқ)лари ва чиқиндиларини тайёрловчи ва қайта ишловчи;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига идоравий мансуб ҳарбий қисмлар, тузилмалар, бўлинмалар, корхоналар ва муассасалар кейинчалик қайта ишлаш – аффинаж корхоналарига жўнатиш учун таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган қисм ва бўлакларни ажратиб олиш мақсадида ҳарбий техника воситаларини утилизация (қисмларга ажратиш) қилувчи бошқа вазирликлар ва идораларга.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун мазкур Низом тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, уларга қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошларни қабул қилиб олиш, сарфлаш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларнинг муомалада бўлишида ҳисобот юритиш бўйича шахсий тартибини ишлаб чиқариш (мустақил равишда ёки мутахассисларни жалб қилган ҳолда) учун хизмат қилади.

Низом таркибида қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

ҳисоблаш, тиббий, савдо ва бошқа ташкилий техникаларга хизмат кўрсатувчи (йиғувчи, таъмирловчи) корхоналардаги тайёр маҳсулотлар;

дори-дармон воситалари, тиббиёт препаратлари;

табиий олмос кукунлари ва пасталари, улардан тайёрланган асбоблар ва буюмлар, ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги сунъий ва етиштирилган қимматбаҳо тошларнинг ўхшашлари (мувофиқлари).

Ишлаб чиқариш ва техник мақсадлар учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошлар (маҳсулот сифатида), моддий қимматликларни ҳисобини юритишнинг умумий талабларига мувофиқ ҳисобга олинади.

Корхоналар Низом асосида ўзининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан бажарадиган амалиётларининг хусусияти ва ўзига хослигини инобатга олган ҳолда шахсий (қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошларни қабул қилиб олиш, сарфлаш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришда, фойдаланишда ва муомалада бўлишида ҳисобот юритиш тартибини белгиловчи тармоқчи ва заводнинг ички ва ҳ.к.ларнинг) йўриқномаларини (“локал йўриқномалар”) ишлаб чиқади ва раҳбар томонидан тасдиқлайди.

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш, қимматбаҳо металлни ишлаб чиқарувчи ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланувчи корхоналар раҳбарлари томонидан тасдиқланган локал йўриқномаларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси билан келишадилар.

Мазкур корхоналар, Давлат проба (асиллик даражаси) назорати доирасидаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли вакилларини қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошларни ишлаб-чиқариш, қайта ишлаш, фойдаланиш, уларнинг муомалада бўлиши, сақланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича назорат чора-тадбирларини амалга оширишда ўзлари фойдаланадиган бино, иншоот, хона ва бошқа объектлар ҳудудида доимий бўлишлари учун шароитларни таъминлашлари шарт.

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёни қайта ишловчи Давлат назорати ўрнатилган корхоналар, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига қимматбаҳо металларни ишлаб-чиқариш ва фойдаланиш, шунингдек, қимматбаҳо металларни ишлаб-чиқаришнинг ҳар ойлик металлургик баланси тўғрисидаги маълумотни ҳамда тугалланмаган ишлаб-чиқариш тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид