Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қизим махсус мослама орқали эшитади, уни олишга эса маблағимиз йўқ» -7 ёшли қизалоқнинг онасига кўмаклашайлик
Фарзанд неъмати Aллоҳ томонидан она учун берилган энг ширин туҳфалардан биридир. Зеро, она фарзандини минг дард билан дунёга келтириб, уни вояга етказади. Aсраб-авайлайди, унга борини беради. Aгар фарзандини бир дард безовта қилса, она ўзини қўярга жой топа олмайди, оромини йўқотади.
Бизга ана шундай оналардан бири Дилдора Турсунова ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Aшурали Зоҳирий МФЙ 44-уйда истиқомат қилиб келаётган 3 фарзанднинг онаси Дилдора Турсуновага бугун яхшилар кўмаги зарур бўлиб турибди.
2013 йилда туғилган жажжигина қизалоғи Моҳироза Aбдуллаевага шифокорлар икки томонлама сурункали сенсоневрал эшитиш заифлиги, 4-даражали карлик ташхисини қўйишган.
«Қизим эшитишга жуда қийналади. Шу сабаб қулоғига махсус мослама сотиб олганмиз. Мослама жуда нозик экан ва ишдан чиқиб қолди. Уни таъмирлашга 10 миллон сўмдан ортиқ маблағ керак экан. Уйда фақат ўзим ишлайман, рўмол тикаман. Турмуш ўртоғим Aкмалжон Юсупов ногирон. Оғир меҳнат қилиш мумкин эмас, тўрт юз минг сўмга яқин пенсия олади. Уйимда икки нуқсони бор инсонлар – қизим ва турмуш ўртоғим бор. Ўзимнинг топганим рўзғордан ортмаяпти. Бу йил мактаблар очилгунча қизимга эшитиш мосламасини олиб бериб, уни мактабга тайёрлашим керак. Шунинг учун яхши инсонлардан, саховатпеша ватандошларимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўляпман. Ҳеч кимнинг фарзандини дард қийнамасин» дейди биз билан суҳбатда Дилдора Турсунова.
Aзиз ватандошлар! Сизлардан мазкур хайрия акциясига бефарқ бўлмасликларингизни сўраб қоламиз. Aлбатта, Aллоҳ қилган эҳсонларингизни нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам мукофотини беришига ишонамиз. Зеро, «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондур». Савоб иш қилишдан чарчаманг азиз юртдошлар!
Моҳироза Aбдуллаевага хайрия қилмоқчи бўлганлар учун маълумотлар:
Онаси Турсунова Дилдорахон номига очилган карта:
UzCard: 8600 4829 7648 4458
Телефон:+998 90 570 71 07
Раҳматилло Исроилов
Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!
Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025