Жаҳон | 08:40 / 21.06.2020
8108
1 дақиқада ўқилади

Конгода қайиқ тўнтарилиши оқибатида 61 киши чўкиб кетди

Конго Демократик Республикаси ва Руанда чегарасидаги Киву кўлида қайиқ тўнтарилиши оқибатида 60дан дан кўпроқ киши ҳалок бўлди. 

Воқеа 15 июнга ўтар кечаси юз берган. Дастлаб воқеа жойига келган қутқарувчилар 20 кишини қутқариб олгани маълум қилинган.

Мамлакат вазирлар кенгашининг маълум қилишича, воқеа вақтида ҳалок бўлганлар якуний сони 61 нафарни ташкил қилган. Жанубий Киву провинцияси транспорт вазирининг таъкидлашича, ҳалокатга қайиқнинг меъёридан ортиқ юкланганлиги ва кучли шамол сабаб бўлган.  

Мавзуга оид