Италия тоғларидаги музлик эримаслиги учун брезент билан қопланмоқда
Италия Альпларидаги Презена музлиги 1993 йилдан бери жадал эриб, ўз ҳажмининг учдан бирини йўқотди. Табиат қўриқчилари музлик эришини секинлаштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Бу мақсадда музлик кўп йиллардан бери оқ рангдаги брезент билан қоплаб келинади.
“Бу ҳудуд мунтазам қисқариб бормоқда, шу сабабли биз уни иложи борича кўпроқ қопламоқдамиз”, деб айтган музликни брезент билан ёпишни амалга ошираётган Carosello-Tonale компанияси раҳбари Давид Паница.
Брезент қуёш нурини қайтарувчи ва унинг остида паст ҳароратни сақлаб турувчи махсус қоплама билан қопланган. Шу тариқа кўпроқ қор ва музлик майдони сақлаб қолинади.
Музлик 2008 йилдан қопланиб келинади: ўшанда 30 минг квадрат метр майдон қопланган, ҳозирда уни 100 минг квадрат метргача етказиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Австриядаги тоғларда ҳам шунга ўхшаш ва Италиядагидан анча кўпроқ майдонни қамраб олган қоплаш тизимлари мавжуд.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024