Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода поликлиника врачлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик расмий маълумот берди
Мажбурий меҳнат ҳолати ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмаган.
Бухоро шаҳридаги 9-сон оилавий поликлиника врачлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур хабар Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилди.
“Унга кўра, мақоладаги расмлари кўрсатилган ҳамширалар ва бошқа врачлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улардан тушунтириш хатлари олинганда улар 2020 йил 29 май куни ўз хоҳишларига кўра ободонлаштириш ишларида иштирок этганлигини маълум қилганлиги сабабли мажбурий меҳнат тасдиғини топмади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Наманганда болани меҳнатга мажбурий жалб қилиш ҳолати бўлмагани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025