Трамп Болтонни қамаш ва пулларини мусодара қилишни таклиф қилди
Жон Болтоннинг «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» китобида Трамп асосий геосиёсий фактлардан бехабар ва кўплаб қарорлари ўзининг қайта сайланиш истаги билан боғлиқ бўлган президент сифатида тасвирланган.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон махфий маълумотни ошкор қилганлиги учун қамалиши керак деб ҳисобламоқда.
"Жон Болтон қамоқда ўтириши керак бўлган аблаҳдир", - деб ёзди Трамп твиттерда.
Трампнинг сўзларига кўра, "фойда кўриш мақсадида ўта махфий маълумотни тарқатганлиги учун унинг пуллари мусодара қилиниши керак".
У шунингдек, Болтоннинг китобида ёзилган гаплар "унинг шахсий фикри" эканлигини ва собиқ маслаҳатчиси "ҳақиқатан ҳам аҳмоқ"лигини ёзди.
Жон Болтоннинг «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» (The Room Where It Happened: A White House Memoir) асарида Трамп асосий геосиёсий фактлардан бехабар ва кўплаб қарорлари ўзининг қайта сайланиш истаги билан боғлиқ бўлган президент сифатида тасвирланган.
Оқ уй мазкур китобнинг чиқарилишини тўхтатишга ҳаракат қилди, бироқ суд бу талабни 20 июнь куни – китоб сотувга чиқишидан уч кун олдин рад этди.
Мавзуга оид
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
00:32 / 17.09.2020
Трампнинг собиқ маслаҳатчисига қарши жиноий иш очилди
10:25 / 06.07.2020