Айдаркўл атрофида туристик зоналар ташкил этилиши мумкин
Айдаркўл атрофида туристик зоналарни ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Айдаркўл атрофида туристик зоналарни ташкил этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ички ва ташқи туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолини ёз мавсумида мароқли дам олиши ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Айдаркўл атрофида туристик зоналар ташкил этиш лозим.
Мурожаат муаллифининг ёзишича, бунда йўл инфратузилмаси, меҳмонхоналар хизмати, ошхона, пляжлар, қайиқлар ижараси, туяда сайр ва шунга ўхшаш бир қатор хизматларни йўлга қўйиш керак.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Айдаркўл атрофида туристик зоналарни ташкил этишни таклиф қиламиз”, - дея якунланган петиция.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024