Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Наманганда озиқ-овқат маҳсулотларида ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади
Бухоро ва Наманган вилоятларида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади.
UzTest қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш ҳамда замонавий ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда "Ўзстандарт" хабар берди.
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳисобига мамлакатда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти оширилади, хусусан, Бухоро ва Наманган вилоятларида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораториялари ташкил этилади.
Шунингдек, UzTest қошидаги Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025