Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
COVID-19 қайтадан авж олиши сабабли Флорида ва Техасдаги барлар ёпилмоқда
Охирги маълумотларга кўра, Техасда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 132 минг ҳолат қайд этилган, охирги суткада қарийб олти мингта янги ҳолат аниқланган.
Американинг Техас штати губернатори Грег Эбботт COVID-19 қайтадан авж олаётганлиги сабабли қатор чекловларни қайтариш тўғрисида фармон чиқарди.
"COVID-19га топширган тести мусбат чиққанлар ва касалхонага ётқизилганлар сони ўсиши сабабли ушбу қарор қабул қилинди", - дейилади губернатор сайтидаги хабарда.
Барча барлар ва фойдасининг 51 фоиздан ортиғи алкоголли ичимликлар сотувидан келадиган муассасалар душанба куни ёпилади.
Ресторанлар ишлашда давом этади, аммо улардаги мижозлар умумий сиғимнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Юз ва ундан ортиқ кишининг очиқ ҳавода тўпланиши учун маҳаллий ҳокимият органларидан рухсат олиниши лозим.
Охирги маълумотларга кўра, Техасда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 132 минг ҳолат қайд этилган, охирги бир сутка ичида қарийб олти мингта янги ҳолат аниқланган.
Техасдан ташқари, Флорида штатида ҳам барлар ёпилиши маълум қилинди.
"Бизнес ва профессионал мувофиқлаштириш департаменти зудлик билан бутун штатдаги барларда алкоголь истеъмол қилинишини тўхтатади", - деб ёзди департамент бошлиғи Челси Бишерс Twitter саҳифасида.
Штатдаги қатор шаҳарлар мэрлари коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатларнинг авж олгани боис барларда алкоголь сотишни тақиқлашганини маълум қилишганидан сўнг ушбу қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
21:57 / 02.05.2025
Техасда 8 млн дона танга автомобил йўлига сочилиб кетди — видео
23:41 / 17.04.2025
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
20:53 / 11.10.2024