Фан-техника | 16:32 / 26.06.2020
5973
2 дақиқада ўқилади

Одноклассникида фойдаланувчиларга, брендларга ва муаллифларга стикерларни юклашга рухсат берилди

Фото: Одноклассники

Одноклассникида шахсий стикерлар тўпламларини юклаш имконияти пайдо бўлди. Фойдаланувчиларга уларга ёрдам берадиган ва йўналтирадиган, расмларни оладиган ва тайёр стикерлар тўпламига ҳаволани қайтарадиган чат-бот кўмаклашади.

Эндиликда фойдаланувчилар нафақат таклиф қилинган стикерлар тўплами ёрдамида ҳиссиётларни алмашишлари, балки дўстлари ва яқинлари билан мулоқот қилиш учун ўзларининг шахсий контентларини яратишлари мумкин. Масалан, умумий ҳазиллар, севимли иборалар ва тасвирлар билан стикерлар ясаш ва дўстлар билан бўлишиш мумкин.

Янги хизмат шунингдек, муаллифларга, таниқли кишиларга ва брендларга ўзларининг обуначилари билан ОК да янада таъсирлироқ мулоқотда бўлишларига имкон беради. Стикерлар ёрдамида брендлар фойдаланувчилар билан кунлик алоқага қўшилиб, маҳсулотни таниб олишни оширишлари ва аудитория билан алоқалар сонини кўпайтиришлари мумкин. Блогерлар ва машҳур шахслар обуначиларини янада кўпроқ жалб қилишади ва улар ОК даги ўз мухлислари доирасини кенгайтиришлари мумкин бўлади.

Агар фойдаланувчи хабарлар ёки шарҳлар қаторида кўрган стикерни ёқтирса, устига босиш орқали ўзига бутун тўпламни қўшиши мумкин. Шунинг учун ҳам стикерлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида органик равишда тарқатилмоқда. Яқин кунларда  ОКда стикерлар тўпламларини ўрнатиш статистикаси мавжуд бўлади. 

ОК стикер платформасини фаол равишда ривожлантирмоқда. ОКнинг 10 миллионга яқин фойдаланувчилари ҳар куни шарҳлар ва хабарларда стикерларни юборишмоқда. 2020 йил бошида нейрон тармоқ томонидан брендлар учун яратилган шахсийлаштирилган стикерлар ижтимоий тармоқда пайдо бўлди. “Cитимобил” такси хизмати улардан биринчилардан бўлиб фойдаланиб, уч кун ичида гуруҳ аъзоларининг сонининг сезиларли даражада ортишига ва 500 минг ўрнатмаларга эга бўлди.

Мавзуга оид