Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга баҳо берди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео пайшанба куни одам савдоси билан боғлиқ йиллик ҳисоботни тақдим этди.
У ушбу муаммога қарши курашда бутун минтақа учун намуна бўлган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари одамларни пахта саноати ва бошқа соҳаларда ишлашга мажбурлаш бўйича узоқ тарихга эга. Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари минтақа давлатлари учун ушбу муаммога қарши курашнинг янги стандартларини намойиш этмоқда», - деди Помпео.
Давлат котиби ўтган йили президент Трамп бир йил муқаддам одам савдоси бўйича ҳисоботда энг паст рейтингга эга бўлган 15та давлатга муайян турдаги ёрдамни чеклаб қўйганини эслади.
«Биз давлат даражасида қўллаб-қувватланадиган одам савдосига жуда жиддий ёндашамиз,- деди Помпео. - Бу ҳар қандай ҳукуматнинг асосий вазифасини бузишдир: ҳуқуқларни бостириш эмас, балки ҳимоя қилиш... Қўшма Штатлар ҳанузгача қулликда бўлганларни озод қилиш учун тинимсиз ишлаяпти. Биз озодликка чиққанларнинг ҳаётини тиклашга ёрдам берамиз. Биз уларни қийноққа солганларни жазолаймиз».
АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, агар дунёдаги бирон бир ҳукумат одам савдосига қарши етарли чоралар кўрмаса, Қўшма Штатлар четдан қараб турмайди
Мавзуга оид
20:07 / 18.03.2025
Пахтачида ТТБ бошлиғи ходимларини овоз йиғишга мажбурлаяпти. У 200 та моноблок ва 50 та принтерни нима қилмоқчи?
13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади
11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
11:58 / 12.11.2024