Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча идора ва ташкилотларнинг республика бўйича ягона маълумотлар базаси яратилиши мумкин
Барча идора ва ташкилотларнинг республика бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш таклифи берилди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида барча идора ва ташкилотларнинг республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда барча ташкилотларнинг хам расмий сайти мавжуд эмас, мавжудлари ҳам ўз сайтларини янгилаб боришмайди.
“Уларнинг аксариятида боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ишламайди, электрон почта манзилига юборилган мурожаатингиз узоқ вақт ўрганилмай қолиб кетади. Бу эса, ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган “масофадан (уйдан) туриб мурожаат йўллаш” ёки хизматлардан фойдаланиш имкониятини чекламоқда”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча идора ва ташкилотлар тўғрисидаги ишончли маълумотлар (боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари, юридик манзили, электрон почтаси (E-mail) ва ҳоказоларни) мавжуд бўлган республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024