Тошкентда мотоцикл ва юк автомобили иштирокидаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди
Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 26 июнь куни соат 05:10да Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида 35 ёшли Б.С. бошқарувидаги Yamaha YZFR6 русумли мотоцикл ва 46 ёшли Х.У. бошқарган Shacman юк автомобили тўқнашуви юз берган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Тахминий сабаб: юк автомобили ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган ва бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклни пайқамай қолган.
Тўқнашув натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Бурилиш ёки қайта бурилишлардан олдин ниятингиз йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Қайд этиш жоизки, Тошкент шаҳрида рўй бераётган ва ҳайдовчиларнинг ўлимига сабаб бўлаётган икки ғилдиракли транспортлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бурилган транспорт воситалари сабаб бўлган”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024