Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиқўрғон тумани органик маҳсулотлар етиштириладиган ҳудудга айлантирилади
Ўзбекистонда илк марта Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманини фақат органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи ҳудудга айлантириш мўлжалланмоқда.
Наманганга президент ташрифидан сўнг, 28 июнь куни вилоят марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Хўжаев Янгиқўрғон тумани органик ҳудудга айлантирилиши ҳақида маълум қилди.
«Янгиқўрғон туманининг Қирғизистон билан чегарада жойлашган Нанай, Оқтом ва Кўкёр ҳудудларини органик маҳсулот етиштирувчи ҳудудларга айлантирмоқчимиз. Демак, бу ҳудудлар пестицидлар, ҳар хил ўғитлардан холи ҳудудлар бўлади ва органик маҳсулот етиштирилади.
Қирғизистонда, худди шу чегаранинг нариги томонида шу нарса йўлга қўйилган, 2014 йилдан бери улар органик маҳсулот етиштиришяпти. Олхўрини мисол қилиб олсак, бугунги кунда олхўрининг қуритилганини бир килоси бир доллардан сотилаётган бўлса, агар бунинг органик сертификатини олиб, органикани йўлга қўйсак, 3,5 доллар бўлади дегани.
Олинаётган маҳсулотларнинг бугунги кунда 30-40 фоизи экспортга йўналтирилаётган бўлса, органика сертификатларини жорий қилганимиздан кейин 70-80 фоизини экспортга йўналтирамиз.
Шунинг учун, кеча биз Янгиқўрғон туманини тўлиқ органик маҳсулотлар етиштирилувчи ҳудудга айлантириш бўйича топшириқлар олдик. Биринчи босқичида боя айтганимдек Нанай, Оқтом ва Кўкёр ҳудудлари органик ҳудудга айланади», – дея Саидкамол Хўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, президент ташрифи давомида Наманганнинг Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманларини боғдорчиликка ихтисослаштириш лозимлиги таъкидланган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025