Жамият | 09:00 / 29.06.2020
13920
1 дақиқада ўқилади

«Jizzakh Petroleum»: автомобилингизга люкс тоифадаги автобензин қуйинг

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Jizzax Petroleum» МЧЖ ҚКга ишончли бошқарувга ўтган бўлиб, унда янги АИ-80 ЛЮКС ёқилғисини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Мазкур стандарт Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида, фойдаланишга қулай ва экологик талабларга мос автобензин ишлаб чиқариш имконини беради

Таркибда олефин ва олтингугурт миқдорининг камлиги сабабли АИ-80 ЛЮКС ёқилғиси автомобиль двигателининг фаолиятига, шунингдек унинг чиқинди газини қайта ишлаш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳамда бир марта тўла бак ёқилғи қуйиш натижасида 50 км гача кўпроқ масофани босиб ўтишни таъминлайди.

Мазкур натижани Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва «Jizzax Petroleum» МЧЖ ҚК мутахассисларининг, корхонадаги технологик жараёнларни такомиллаштириш ва яхшилашга қаратилган чора-тадбирларининг ёрқин ифодаси дейиш мумкин.

«Jizzax Petroleum» МЧЖ ҚК Ахборот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид