Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори мақоми бўйича вазирга тенглаштирилди
"Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Агентлик директори ўринбосарлари агентлик директори тақдимномасига кўра президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилгани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, агентликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.
Агентлик ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани шакллантиради ҳамда уни Ўзбекистон президенти ва Олий Мажлис палаталарига киритади.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
11:40 / 16.10.2024