Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли карантин чоралари кучайтирилади
Тўқаев ҳукуматни "қатъий чоралар қабул қилиш билан бир қаторда узоқ давом этадиган коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўриш"га чақирди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга икки кун ичида қатъий карантин чораларини жорий этиш тўғрисида таклиф киритиш топшириғини берди.
Бундан ташқари, Қозоғистон президенти ҳукумат ва регионлар раҳбарларига инфекцион койкалар сонини ошириш ҳамда мамлакатда дори-дармон тақчиллигига барҳам беришга топшириқ берди.
Тўқаев шунингдек, ҳукуматни "қатъий чоралар қабул қилиш билан бир қаторда узоқ давом этадиган коронавирус пандемиясига тайёргарлик кўриш"га чақирди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 21,3 мингдан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган, 16 639 нафар симптомсиз вирус ташувчилар аниқланган, 183 киши вафот этган.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025