Спорт | 14:51 / 29.06.2020
2543
1 дақиқада ўқилади

Токио аҳолисининг ярмидан ортиғи Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқди

Июнь бошларида Бельгия Олимпия федерал қўмитаси бошлиғи Пьер-Оливье Бекерс Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ўтказилишини маълум қилганди.

Фото: Getty Images

Токио аҳолисининг ярмидан ортиғи 2021 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилишига қарши чиқди. Япония ОАВнинг буюртмасига асосан ўтказилган сўров натижалари ана шундан дарак бермоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 51,7 фоизи 2021 йилги Олимпиада ўйинлари ўтказилмаслигидан умид қилган. Уларнинг 27,7 фоизи ўйинларнинг бутунлай бекор қилиниши, 24 фоизи эса кейинроқ ўтказилишини  ёқлаб овоз берган.

Олимпиада ўйинлари келгуси йили ўтказилишига умид билдирганларнинг 31,1 фоизи тадбир миқёсини қисқартириш ва томошабинларсиз ўтказиш керак деган фикрда. 

Сўров 26-28 июнь кунлари ўтказилган бўлиб, унда 1030 киши қатнашган.

Июнь бошларида Бельгия Олимпия федерал қўмитаси бошлиғи Пьер-Оливье Бекерс Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилда ўтказилишини маълум қилганди.

Март ойида Халқаро Олимпия қўмитаси пандемия сабабли Токио Олимпиадасининг 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилишини эълон қилганди. Янги муддатларга кўра, мусобақалар 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид