«Бу бўйича тилхат берилмаган» – Самарқанддаги сиам эгизакларидан воз кечилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Самарқандда туғилган икки бошли чақалоқнинг аҳволи қандайлиги ҳақида маълумот берилди. Маълум қилинишича, унинг яқинлари чақалоқлардан воз кечиш бўйича тилхат беришмаган.
Самарқандда сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабар тарқалишидан бир кун ўтиб, яқинлари ундан воз кечгани ҳақида хабар тарқалди.
Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилининг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам эгизакларнинг бобоси худди шу фикрни билдирган. Аммо бу бўйича тилхат берилмаган, умуман расман болалардан ҳали кечилгани йўқ.
Вилоят кўп тармоқли болалар поликлиникаси вакиллари ҳам бу ҳақда ҳали аниқ гап айтиб бўлмаслиги, чунки аввало онанинг ҳолати барқарор эмаслигини маълум қилишганди.
Иккинчи томондан, қонун-қоидаларга кўра, фарзанддан воз кечишни ота-онасидан бошқа биров ҳал қилмайди. Онаси эса жиддий операцияни бошдан ўтказгани учун ҳозирча даволанишда.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмонов ҳозирда эгизак қизалоқлар сунъий нафас олдириш аппаратида бўлиб, аҳволи жуда оғир эканлигини айтмоқда.
«Иккита юракда ҳам жиддий, мураккаб нуқсонлар мавжуд. Чақалоқларнинг ички органлари бир бошдан тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Айни пайтда уларнинг ошқозони ҳам иккиталиги маълум бўлди. Эгизакларнинг саломатлиги бўйича тўлиқ ва аниқ маълумотларни айтиш учун қўшимча кўплаб тиббий текширувлар ўтказилиши керак.
Афсуски, сиам эгизакларининг аҳволи оғир бўлиб, аппаратда бўлгани учун бу текширувларнинг барчасини амалга ошириш имкониятимиз йўқ. Диагностика учун эса замонавий аппаратларимиз бор», дейди Раҳмонов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024