Жамият | 13:12 / 01.07.2020
2185
3 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги тадбиркорлик субъектларининг электр энергия таъминоти янада яхшиланмоқда

Фарғона вилояти Қўштепа туманида бугунги кунда жами 1435 та юридик, 37257 та аҳоли электр энергияси истеъмолчилари мавжуд.

Туман ҳудудини 10 дона турли қувватдаги подстанциялар барқарор электр энергия билан таъминлайди.

110/6 кВ “Очистная” подстанцияси тумандаги 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда 12300 дан ортиқ аҳоли истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаб келмоқда.

Жумладан, “Марғилон механика таъмирлаш”, “Фергана глобал текстил”, “Олимжон фарм медикал”, “Агромакс долина”, “Фергана валлей” МЧЖлар, “Шукур давлат” КТФХ ҳамда ЯТТ “Мусаев” каби туманнинг йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари электр энергияси билан айнан юқоридаги 110/6 “Очистная” подстанцияси орқали таъминланади.

Шу кунга қадар, 110/6 кВли “Очистная” подстанциясида бир дона 10 000 кВА қувватдаги куч трансформатори мавжуд бўлиб, аҳоли истеъмолчиларининг вақт ўтиши билан электр энергиясига бўлган талабининг ортиши, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватлари кенгайиши  натижасида, ушбу подстанция қувватини ошириш зарурати туғилди.

Фарғона вилояти бўйлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили бизнес-омбудсман томонидан ўтказилаётган ўрганишлар давомида ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ташаббуси билан қисқа вақт ичида ушбу подстанция қувватини орттириш белгиланди.

Ҳозирда подстанцияга қўшимча 16 000 кВА қувватдаги янги куч трансформаторини ўрнатиш, керакли электр қурилмаларни жойлаштириш орқали 110/6 “Очистная” подстанцияси жами қуввати 1,5 баробарга ортди.
Бу ўз навбатида, фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, етказиб берилаётган электр энергияси сифати, барқарорлиги ортишига ва энг муҳими қўшимча 16 мВт қувват захираси яратилмоқда.

Ушбу лойиҳа якуни билан нафақат истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаб, балки истиқболда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларининг кўпайишига, ишлаб чиқариш маҳсулотларини ортишига ҳамда Қўштепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига замин яратилади.

"Фарғона ҲЭТК" АЖ
Матбуот хизмати

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид