Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Олий муҳандислик академиясини ташкил этиш таклиф қилинди
Олий муҳандислик академиясини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Олий муҳандислик (инженерлик) академиясини ташкил этиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, яқин вақт оралиғида содир бўлган қатор нохуш табиий ва техноген характерга эга бўлган ҳодисалар комплекс ривожланишда муҳандислик (инженерлик) соҳасига эътиборнинг сусайиб кетганлигини намоён этди.
Билдирилишича, мутахассислик бўйича таълимнинг амалиёт билан ҳамнафас олиб борилмаслиги натижасида ҳозирги кунда, асосан, муҳандислик (инженерлик) соҳаси устоз-шогирд анъанаси асосида шаклланиб келмоқда. Бунинг натижасида соҳага оид айтарли янгиликлар деярли кўринмайди. Кўпчилик, жумладан, тадбиркорлар ҳам тайёр технологияни четдан харид қилишни ёки нусха кўчиришга мажбур бўлмоқда.
“Муҳандислар (инженерлар) бугунги ривожланиш босқичида исталган ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисми бўлишлари табиий. Уларнинг хулосалари доимо инобатга олиниши зарур. Тажрибали муҳандис (инженер)ларга бугунги кунда, ҳаттоки, ривожланган давлатларда ҳам эҳтиёж мавжуд”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий муҳандислик академиясини ташкил этиш таклиф этилган.
“Албатта, бу соҳа бирданига ўз натижасини намоён этмаслиги мумкин, лекин вақти келиб ушбу соҳани яхши эгаллаган кадрлар кўплаб қийинчиликларни осонлик билан енгишга ёрдам беришлари, шубҳасиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
18:26 / 10.12.2024